“СЕН МУҚАДДАС, АЗИЗСАН АЁЛ!”

Барчамиз орзиқиб кутадиган, табиат чирой очиб бораётган шукуҳли илк баҳор кунларида азиз ва муҳтарам аёлларимизнинг 8 Март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами барча ерда кенг нишонланмоқда.

336

Барчамиз орзиқиб кутадиган, табиат чирой очиб бораётган шукуҳли илк баҳор кунларида азиз ва муҳтарам аёлларимизнинг 8 Март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами барча ерда кенг нишонланмоқда.

 

Кеча Касби туман ҳокимлиги ташаббусига кўра, тумандаги муҳташам “Раҳим ота” тўйхонасида 8 Март “Халқаро хотин-қизлар куни”  нишонланди.

Унда туманнинг энг илғор, фаол, ташаббускор, оилада ва ишда ўрнак кўрсатган, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган хотин-қизлари таклиф этилди.

Даставвал туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.

Байрам дастурини пойтахтдан ташриф буюрган “Сарбон” гуруҳи ва сўз усталари ҳамда туман Маданият бўлимининг истеъдодли хонандалари ўз чиқишлари ва концерт дастурлари билан давом эттиришди.

Байрам иштирокчилари-муҳтарам хотин-қизларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ўз қўллари билан байрам совғаларини топширишди.

Байрамингиз муборак бўлсин муҳтарам  онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Leave A Reply

Your email address will not be published.