Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар учун StrategEast мукофотига сазовор бўлди

445

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар учун StrategEast Америка маркази мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Марказнинг Британия парламентидаги тақдимотида эълон қилинган.

Президент Мирзиёев иқтисодиётни либераллаштириш ва Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича ишлари учун StrategEast Award мукофотига сазовор бўлди. Бундан ташқари, Мирзиёевнинг чегараолди зиддиятларини бартараф этиш ва қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси қайд этилди.

StrategEast Westernization Award мукофоти ҳар йили собиқ совет иттифоқи давлатларини модернизация қилиш, шунингдек, минтақа мамлакатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётини ривожлантиришга қўшилган ҳисса учун берилади.

Ўтган йили АҚШнинг StrategEast стратегик маркази собиқ совет иттифоқи давлатларининг ғарблашув даражаси бўйича рейтингни тузди. Тадқиқот муаллифлари Россиядан ташқари 14 мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий соҳаларни баҳолашди.

Тадқиқот муаллифлари жамият сиёсий ривожланишнинг ғарб моделлари, ҳуқуқий фаолият ва ҳаёт тарзини қабул қиладиган ўзгаришларни ғарблашув деб атаган.

Рейтинг тузувчилари фикрича, Болтиқбўйи давлатлари энг ғарблашган саналади. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон энг «ғарблашмаган» деб топилди.

Leave A Reply

Your email address will not be published.