Ўзбекистон Марказий банки собиқ раиси Файзулла Муллажоновнинг ўғли, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшида ўз уйида вафот этди

Абдумажид Файзуллаевич Муллажонов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.

У 2019 йилдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2021 йилнинг январидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Абдумажид Муллажонов Ўзбекистон Марказий банки собиқ раиси, марҳум Файзулла Муллажоновнинг ўғли эди.

Абдумажид Муллажонов ўлими сабаби расман маълум қилинмаган, Kun.uz манбаси маълумотига кўра, унинг ўлимига ўткир юрак миокард инфаркти сабаб бўлган.

Бунгача Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов, ёзувчи Дадахон Нурий, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев, Энергетика соҳасининг фахрий ходими, «Чирчиқ трансформатор заводи» AЖ бош директори Руслан Мубаракшин ҳамда АОКАда бўлим бошлиғи бўлган Жавоҳир Қудратов коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди.

 

от umrzaq

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *