Фуқаро мурожаатлари билан ишламаганлиги учун туман “Электр таъминоти корхонаси” раҳбари ишдан олиниши тўғрисида огоҳлантирилди.

“- Йил бошидан буён электр узилишлар ва ҳаво линиялари тортиш, янги трансформаторлар ўрнатиш билан боғлиқ бўлган 36 та депутат сўровига ўз вақтида жавоб қайтарилмаган. Фуқаролар мурожаатлари ҳам тегишли муддатларда ўрганилиб, ечими изланмаган.
Бугунги сессия ишида Касби туман ҳокими “Электр таъминот корхонаси” Касби туман бўлимининг мурожаатлар билан ишламаётганлигини танқид қилди.

“- Агар бир ой муддатда ўзгариш сезилмаса, депутатларимиз корхона раҳбарининг ишдан олиниши хусусида талабнома киритишлари мумкинлиги хусусида огоҳлантираман, -деди Халқ депутатлари Касби туман Кенгаши раиси Т.Мейлиев.

от umrzaq

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *