Murojaat uchun telefon:
+998973127077 (Devonxona)
Rasmiy sahifasi » Касби тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Санжар Нурматов мурожаати

Касби тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Санжар Нурматов мурожаати

13 ноябрь 2023, Понедельник
30
0
Касби тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Санжар Нурматовнинг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва жиноятчиликни камайтириш бўйича маҳалла фаолларига
МУРОЖААТИ 


Ассалому алайкум Ҳурматли тумандошлар !

Юртбошимиз томонидан Мамлакатимизда аҳолини турмуш даражасини яхшилаш борасида барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқибамалга оширилмоқда. 

Бунинг учун маҳаллага кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар яратиб берилмоқда

Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан “Маҳалла-туман-вилоят-республика” тамойилига кўра секторлар фаолияти ҳамда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли,ёшлар етакчиси ҳамда профилактик инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилганлиги натижасида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаоммаларни бартараф этиш, янги корхоналар ва иш ўринларини яратиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли тумандошлар !

Мен раҳбарлик қилиб келаётган Касби тумани 2-секторга қарашли 11 та маҳаллада, 10810 та хонадон, 13528 та оила ва 62 454 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан
31764 нафари эркаклар ва 30690 нафари эса аёлларни ташкил қилади.

Ҳурматли Президентимизнинг 09.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли ҳамда 08.08.2017 йилдаги 3182-сонли Қарори талаблари асосида сектор иши ташкил қилинган.

Сектор фаолияти бўйича менга бириктирилган маҳалларда муайян ишлар малга оширилган 2023 йилнинг ўтган даврида секторда истиқомат қилувчи 2260 нафар аҳоли доимий ишларга, 6128 нафари мавсумий ишларга жалб қилинди, 2145 нафар фуқародар ўзини ўзи банд қилиб, 126 нафари касб-хунарга ўқитилиб, 12 нафарига 28 млн сўмлик субсидиялар ажратилди,  625 нафар фуқарога 16.1 млрд сўм кредит маблағлари,
1746 нафар фуқароларга эса деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун 842 гектар ер майдонлари ажратилди.

Ҳурматли тумандошлар ! 

Муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилган тизим асосида “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари ташкил қилиниб, кўпчилик ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг муаммолари ҳал қилинмоқда.

Биргина “Ёшлар дафтари” орқали 2021 – 2022 йилларда
737 нафар, жорий йилнинг ўтган даврида 446 нафар ёшларга амалий  ёрдам  кўрсатилиши таъминланди.

“Аёллар дафтари” орқали 2021 – 2022 йилларда 2317 нафар, жорий йилда эса 1515 нафар аёлларга амалий   ёрдам  берилди.

Шунингдек, 302 нафар хотин-қизларга 363 млн. сўм моддий   ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари2022-2023 йилларда 3 нафар эҳтиёжманд хотин -қизларнинг турар жойларини 170 млн. сўм ҳомийлик маблағи    ҳисобидан  таъмирлаб   берилди.

Ҳурматли тумандошлар ! 

Сектор худудидаги 18 та мактаблардан 2022-2023 ўқув йили мавсумида мактабни тамомлаган 538 нафар ўқувчидан 115 нафари олий таълим муассасаларига, 19 нафари эса профессионал таълимга ўқишга қабул қилинди.

Жорий йилда мактаб битирувчиларининг 228 нафарининг бандлиги таъминланди, 95 нафари доимий иш ўринларига,               69 нафари касб-хунарга йўналтирилди, 11 нафарига кредит ажратилган бўлса, 21 нафарига ер майдони ажратилди қолган 32 нафари  ўзини-ўзи банд қилди.

Ҳозирги кунда  ушбу ёшларнинг 176 нафари ишсиз бўлиб турибди.

Ҳурматли тумандошлар ! 

Рухсатларингиз билан маҳаллаларда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсам. 

            2023 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-сонли қарори асосида сектор ҳудудида 7  объектда 6 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди. 

            Жумладан 4 та маҳаллаларда 28 км ички йўллар шағаллаштирилди, “Комилон” маҳалласининг “Тинчлик” ва “Янги Маскан” кўчаларида яшовчи 400 нафарга яқин аҳолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 60 дона сим устунлари ҳамда 160 кВтли бир дона трансформатор ўрнатиб берилди.

            Бундан ташқари, “Хўжа Касби” маҳалласида 2 дона тик дренаж қудуқ қазиш ишлари 450 млн сўм эвазига якунланиб фойдаланишга топширилди.

            Сектор худудидаги “Истиқлол”, “Комилон”, “Сохибкор” ва “Месит” маҳаллаларида яшовчи ахолининг сайи-харакатлари натижасида “Очиқ бюджет” порталида овоз бериш эвазига 10 млрд сўмга яқин маблағлар эвазига 15 км ички йўлларни таъмирлашга эришилди.

Ҳурматли тумандошлар ! 

Президентимизнинг Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифидан сўнг, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилиб, унда маҳалла бешлигининг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Унга кўра, (ҳамма ўзига ёзиб олсин)

- маҳалла раиси маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлигини сақлаш, кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, маҳаллани обод ва файзли масканга айлантириши;

- ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиб, мавжуд бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни жойлаштириши;

- ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиши;

- хотин-қизлар бўйича масъул эса, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиши;

- профилактика инспектори маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, хавфсиз маҳалла тамойили асосида самарали профилактик ишларни ташкил этиши белгиланган.

Ушбу услубий қўлланма маҳалла аҳолиси, айниқса уларнинг иш билан банд бўлмаган тоифаси ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришга кўмаклашиш мақсадида масъул давлат органлари, ташкилотлар, таълим муассалари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан профилактик ишларни ташкил этиш бўйича ҳаракатлар механизмини ўрганишга ёрдам беради.       

Юқоридагиларга кўра, бугундан бошлаб Сиз билан биргаликда асосий эътибор жиноят оқибати билан курашга эмас, балки унинг содир этилишига шароит яратиб бераётган омилларни   бартараф   этишга    қаратилмоғимиз лозим.

Жиноят содир бўлгани тўғрисидаги мурожаат ва хабарларни кутиб ўтирмасдан, жойларда халқ билан мунтазам мулоқот асосида унинг    олдини   олиш   кундалик    ишимизга   айланиши лозим.

Ҳаммамизга маълум жанжал ва жиноятлар асосан йўқлик ва шўхликдан келиб чиқади, шундай экан мен жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни содир этилишини биринчи навбатда ишсизликдан деб белгиладим.  

Махалладаги фуқароларни бандлигини таъминласак махалла ва оилада хеч қандай жанжал ва жиноят булмайди. 

Туманда  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида  “Йўл харита” ишлаб   чиқиб, ҳар   бир   идоранинг    аниқ   ва   муддатли вазифалари белгилади.

Ҳурматли тумандошлар ! 

Бугунги кундаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда  бошланган ислоҳатларни маҳаллада  амалга ошириш вазиятни ҳисобга олган ҳолда бошланган ҳисоботларни маҳаллада амалга ошириш, давлат сиёсатини аҳоли турмуш фаровонлигини   таъминлашга қаратиш мақсадида, жорий йилнинг 26 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча давлат органлари ва идоралари фаолиятини маҳалладаги “еттилик” тизими билан ўзаро ҳамкорлик асосида ташкил этиш устувор вазифа этиб белгиланиб, сектор раҳбарлар ва маҳалладаги “еттилик” тизими вакиллари олдига қатор вазифалар қуйилди. 

Ҳурматли тумандошлар ! 

Энди яратиб берилган тизим асосида ишни ташкил этиб, йил якунига қадар секторда амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтсам.

Йил якунига қадар ишсиз фуқароларнинг 1444 нафарини
 даромадли меҳнат  билан  бандлиги
   таъминланади.

Шундан, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларида 880 нафар, инвестиция дастурларини ишга тушириш орқали 230 нафар, иқтисодиётнинг турли тармоқларида 316 нафар, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қурилиш ҳисобига
18 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан 156 нафар фуқароларга 3.1 млрд. сўм имтиёзли кредитлар жалб қилиниб,   18  та тадбиркорлик субъектлари, 12 нафар касб-ҳунарга ўқитилган ёшларга 35 млн. сўм субсидиялар ажратилади.

Юқоридаги тадбирларни тизимли равишда “маҳаллабай”
ва “хонадонбай” амалга оширилишини таъминлаш орқали
йил якунига қадар 1444 нафар аҳолининг бандлиги таъмин-
 ланиб, ишсизлик
даражаси 14.8 фоиздан 9.2 фоизга туширилиши таъминланади.

Ҳурматли тумандошлар ! 

Маърузамни охирида Ҳурматли Президентимизни бир сўзига эътиборларингизни қаратмоқчиман.

Ҳурматли Президентимиз ҳар йиғилишда бугунги кундаги ҳар қандай муаммоларни  четдан келиб биров қилиб бермаслигини, биз ўзимиз фақатгина адолат ва фидоийлик билан ёндашиб, бирлашсак барча муаммолар ўз ечимини топишини айтган.

Шундай экан, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа идора вакилларидан “еттилик”атрофида бирлашиб фақатгина яратиб берилган тизим асосида адолат ва фидоийлик билан ишлаш талаб этади.  

Эътиборингиз учун раҳмат !

 

 

 

 

 

 

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali Havolalar