Murojaat uchun telefon:
+998973127077 (Devonxona)
Rasmiy sahifasi » Касби тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Фаррух Асадовнинг мурожаати

Касби тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Фаррух Асадовнинг мурожаати

13 ноябрь 2023, Понедельник
35
0
Касби тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Фаррух Асадовнинг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва жиноятчиликни камайтириш бўйича маҳалла фаолларига
МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум, Ҳурматли 3-сектор худудидаги маҳалла фаолари, депутатларва бизни ижтимоий тармоқ орқали кўзатиб турган азиз Касбиликлар!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Рухсат Берсангиз мен ўзимга бириктирилган 3-сектор худудларини Ижтимоий-Иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йил 10 ойи давомида бажарилган ишлар ва йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ўз мурожаатимни элон қилсам.

 Менга бириктирилган Касби туман 3-сектор худудида 9 та маҳалла, 7269 та хонадон, 8119 та оила ва 38465 нафар аҳоли яшайди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фарғона, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига ташрифларида ва тадбиркорлар кунида берган топшириқ ва кўрсатмаларида, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш ҳисобига ташқи миграцияни камайтириш, айнан маҳаллада жиноятларни жиловлаш, аҳолининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича топшириқлар бериб келмоқда. 

Бугун мен Касби туман 3-сектор раҳбари Асадов Фаррух Хамзаевич берилган топшриқлар ижросини тулақонли бажариш мақсадида, сектор худудида қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўламини кенгайтириш, саноат, туризм, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳамда туман худудида жиноятчиликни жиловлаш бўйича йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифаларни белгилаб олдим.

                       Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналиши бўйича;

Касби туман 3-сектори ҳудудида жорий йилнинг 3-чораги давомида 591 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланиши режалаштирилган бўлиб, амалда 223 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.

Бандлиги таъминланган 81 нафарининг ёки 33,3 фоизининг бандлиги  янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларида яратилган иш ўринлари ҳисобидан таъминланди.

 Шунингдек, 12 ой учун янги режа тузилиб, унга кўра 591 нафар  ишсиз аҳолининг бандлиги қуйидаги йўналишлар бўйича таъминланиши режалаштириб олинди;

  • 105 нафари инвестиция лойиҳалари;
  • 141 нафари янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига;
  • 96  нафари ер майдонлари ажратиш;

-    102 нафари тадбиркорлик субъектларига;

-    82 таси ижтимоий дастур доирасида ташкил этилади;

-   65 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига.

 

Касби туман 3-сектор худуди бўйича 2023 йилнинг 3-чорак давомида ажратилган субсидия ва тадбиркорлик қилиш учун кредитлар малумотлари. 

    

 “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 692 нафар  фуқаро 13 970 миллион сўм кредит олишини билдирган. 

            “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 338 та фуқарога 6 670,99 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.Бундан ташқари Субсидия ажратиш учун 291 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб шундан 55 нафарига 187.027.536 сўм субсидия ажратилган.  

Темир дафтар” бўйича

 

Темир дафтар” да хозирги кунда 140 нафар оилалар қолган, уларнинг оила аъзолари 561 нафарни ташкил этади. Темир дафтар” да қолганларнинг ишга лаёқадлилари

1 нафарни ташкил этади.

    2023 йил 3-чорак якуни бўйича қадар Темир дафтарда тўрган эҳтиёжманд оилаларга Саховат ва кўмак фондидан 59 нафарига 110 млн 400 минг сўм  моддий ёрдам пули берилиб ёрдам кўрсатилди.

“Аёллар дафтари” бўйича

 

“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида туманнинг 3-сектор ҳудудида истиқомад қилувчи 1.002 нафар аёллар 6 та йўналишлар бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, текширувга қадар 942 нафар аёлларнинг муаммолари ҳал этилиб, “Аёллар дафтари”дан чиқарилган. 

- 752 нафари иш билан таъминланган;

- 21 нафари тадбиркорлик қилиш истагидан бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

- 42 нафари боқувчиси бўлмаган хотин- қизлар;

- 88 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

- 1 нафар уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

- 38 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилиб, “Аёллар дафтари”дан чиқарилган.

 

 “Ёшлар дафтари” бўйича

Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги 9 та маҳаллаларда истиқомад қилувчи 407 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уларнинг 42 нафарига
84 млн сўмлик контракт пуллари тўлаб берилган, 4 нафарига 4,8 млн сўмлик хайдовчилик гувоҳнама харажаатлари тўлаб берилган, 1 нафарига 2 млн сўмлик субсидия берилган, 7 нафарига 20 млн сўмлик тиббий ёрдамлар кўрсатилган 2 нафарига 38 млн сўмлик кредит ажратилган. Бугунга кунда ёшлар дафтарида мавжудлар 252 нафарни ташкил этади.

 

3-сектор худудида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича 

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ижросини бўйича амалга оширилган ишлар бўйича :

3 та МФЙ бинолари қурилди- лойиҳа қиймати 1 млрд 159 млн сўм

        (Жаркўча, Пахтакор, Қўнғирот МФЙлари)

        

7 та МФЙда ички хўжалик йўлларни таъмирлаш бўйича.

1.Муғлон МФЙда – 2.8 км қиймати 580.7 млн сўм, амалда 2,8 км ички йўлларга шағал ётқизиш учун асос ишлари олиб борилди, 1,5 км тош-шағал ётқизилди,

2.Пахтакор МФЙда – 5 км қиймати 958 млн сўм, 5 км тош-шағал аралашмаси ётқизиш учун асос ишлари олиб борилмоқда, 1 км тош-шағал ётқизилди

3.Фазли МФЙ да – 1 км  қиймати 209.1 сўм,  ишлар якунланди.

4.Жаркўча МФЙда – 5.7 км қиймати 1 133 млн сўм, ишлар якунланди

5.Қўнғирот МФЙ да – 3 км қиймати 622.1 млн сўм, амалда 3 км ички йўлларга шағал ётқизиш учун асос ишлари олиб борилди, 2 км тош-шағал ётқизилди,

6.Қорақўнғирот МФЙда  - 3 км қиймати 617.7 млн сўм, ишлар якунланди

7.Шакаржўй МФЙ да жами 4 км қиймати 2 млрд 517  млн сўм, шундан               1 км йўлга цементобетон қопламаси қоплаш қиймати 1 млрд 39 млн сўм, 3 км асфальтобетон билан таъмирлаш қиймати 1млрд 478 млн сўм, амалда 1 км ички йўлларга цементобетон ва асфалтобетон ётқизиш учун асос ишлари тайёрланмоқда.

2 та МФЙда электр таъминотини яхшилаш ишларини олиб борилиши бўйича.

 1.Жаркўча МФЙда – 50 дона темир бетон устунлар ўрнатиш ва кучланиш кўпайганлигини ҳисобга олган ҳолда 1 дона100 кВлик трансформатор пункти ўрнига 1 дона 160 кВтлик янги трансформатор пункти ўрнатиш лойиҳа қиймати 198.5 млн сўм, амалда 61 дона темир бетон устунлар олиб келиниб, 47 та ўрнатилди, 1 дона 160кВ ли трансформатор пункти ўрнатилди, 2.5 км янги электр тармоқлари тортилди, ҳозирги кунда ишлар давом этмоқда.  

2.Қорақўнғирот МФЙда – 127 дона темир бетон устунлар ўрнатиш ва кучланиш кўпайганлигини ҳисобга олган ҳолда 1 дона 100 кВлик трансформатор пункти ўрнига 1 дона 160 кВтлик янги трансформатор пункти ўрнатиш лойиҳа қиймати 553.9 млн сўмлик  ишлар амалга оширилади. Амалда 185 та темир бетон устунлари олиб келинди, 138 та ўрнатилди. 5,30 км линия тортилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус фармойиши ва Халқ депутатлари Қашқадарё Вилоят Кенгашининг  2023 йил 19 июндаги VI-63-69-4-0-К/23-сонли Қашқадарё вилоятида автомобиль йўллари, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими, электр энергияси таъминоти, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан;

 

 “Чўлқувар” МФЙдаги 50-сонли мактабнинг мавжуд 624 ўринли биносини мукаммал таъмирлаш, қурилиш ишлари якунланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда,

“Қорақўнғирот” МФЙдаги 45-сон мактабни реконструкция қилиш  –қиймати 4 млрд 106 млн сўмлик қурилиш ишлари якунланди, жиҳозлаш   ишлари олиб борилмоқда

 “Муғлон” ЁСТЗга ичимлик суви тармоғини қуриш – 0.4 км қиймати 45,2 млн сўм ичимлик суви тармоғи тортилди.

“Муғлон” ЁСТЗга электр энергияси тармоқларини қуриш – қиймати 463.1 млн сўм, тендер жараёнида.

“Муғлон” ЁСТЗга табиий газ тармоқларини қуриш – 0.3 км, қиймати 100 млн сўм, “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ тармоғи тортилди.

 

2023 йил Очиқ бюджет 1-мавсумида  амалга оширилган ишлар бўйича маълумот 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли "Бюджет жараёнида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарорига асосан Халқ депутатлари Касби туман Кенгашининг 2023 йил 18 апрелдаги  VI-48-42-61-К/23-сонли қарорига асосан Касби туманида 2023 йил 1- мавсумда Жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

         Муғлон маҳалласидаги Ш.Рашидов, Фузулий,Ибн Сино, Чўлпон кўчаларини умумий 2500 метр қисмини асфалтлаш,лойиҳа қиймати 1 млрд 200 млн сўмлик таъмирлаш ишлари якунланди.

Кичик саноат зоналари бўйича;

3-секторда 3 гектар ер майдонида 1 та  кичик саноат зонаси ташкил қилинмоқда. Кичик саноат зонасига 21 та лойиҳа жойлаштирилиб, шундан 4 та лойҳада қурилиш-монтаж ҳамда асбоб ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилиб, ишга тушурилди ва 18 та янги иш ўринлар яратилди. 17 та лойиҳада авуксиёнга чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган 21 та лойиҳалар ҳисобига 146 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Инвестиция лойиҳалари бўйича;

2023 йилнинг 3-чораги якунига қадар 3-сектор ҳудудида 17 та  инвестиция лойиҳалари амалга оширилган. 

Амалга оширилган инвестиция лойиҳалари соҳалар кесимида таҳлил қилинганда;

  • -      5 таси саноат соҳасида;
  • -      6 таси хизмат кўрсатиш соҳасида;
  • -      6 таси қишлоқ хўжалиги соҳасида.

Амалга оширилган ушбу инвестиция лойиҳалари асосида жами 298 та  янги иш ўринлари яратилди.

               “МЕХР САХОВАТ”КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 

ЖАМИ: 2023 йилнинг хозирги кунига қадар 62 млн сўмдан ортиқ озиқ-овқат махсулотлари эхсон сифатида тарқатилган.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Ҳурматли Президентимиз тамонидан асосий эьтибор қаратилган яна бир масала, криминоген вазиятнинг чуқур таҳлилларига асосланган ҳолда, жиноятни жиловлаш бўйича келгусида амалга ошириладиган аниқ чораларни акс эттирувчи маълумотлар асосида аҳоли олдига мурожаат билан чиқиш борасида топшириқ берилган эди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади”,– дея алоҳида таъкидлаганлар.

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларига жуда катта эътибор қаратилиб, соҳани чинакам халқчил тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда, ҳатто энг чекка жойларда ҳам хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишички ишлар органларининг асосий вазифасига айлантирилди.

Туманимизда “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими асосида, жиноятларнинг оқибатлари билангина курашиш эмас, балки уларнинг содир этилишига йўл қўймаслик ва барвақт олдини олиш борасида чоралар кўриб келинмоқда.

Азиз Касбиликлар !

Туман худудида содир этилган жиноятлар жиноятларнинг таҳлилига тухталадиган бўлсак 2023 йил 10 ойи давомида 175 та жиноятлар содир этилган бўлиб 2022 йил шу даврида 199 та жиноят содир этилган жиноятлар утган йилга нисбатан 24 та ёки 12,06 фоизга камайганлигини куришимиз мумкин. Шундан 3-сектор худудида 14 та жиноятлар содир этилган бу туман бўйича жиноятларнинг 8 % ни ташкил қилмоқда.

 Босқинчилик, Талончилик, транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар, қотиллик ва мулкни қастдан нобуд қилиш каби жиноятларнинг содир этилишига йўл қўйилмаган.

             Ишсизлар ва Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар утган йилга нисбатан камайган 

Азиз Касбиликлар!

Биз туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда туманда жиноятчиликка қарши кураш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва омилларини аниқлаш, айниқса ёшлар, вояга етмаганлар ва хотин қизлар томонидан содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини илмий ёндашув асосида ўрганишни бошлаб юбордик.

Хусусан, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Йул ҳаритаси” имзоланиб, туман ИИБда ҳамкор тезкор штаб ташкил этилди.

Бундан ташқари, туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари билан маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий профилактика” тамойили асосида жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан ишлаш бўйича “маҳалла бешлигигага аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Туманимиздаги криминоген вазияти оғир бўлган 9 та маҳаллаларга вилоят ва туман Ички ишлар органлари раҳбар ходимлари билан бир қаторда Прокуратура, Миллий гвардия ходимлари, вилоят ва ҳудудий ҳокимликлар вакиллари номма-ном бириктирилиб, уларга жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Жорий йилнинг 30 март куни “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида қўшма қарор асосида профилактика инспекторлари томонидан маҳаллалардаги алоҳида тоифадаги шахслардан 5348 нафар шахслар ўрганилиб, шундан жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёҳуд ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 4764  нафар шахсларга хулосалар берилди.

Қўшма-қарори талаблари асосида маҳалла фаолларига берилган хулосалар натижасида 4253 та муаммолар бартараф этилди.

Ҳурматли Касбиликлар,

Бугунги кунда амалга оширилаётган барча ҳаракатлар – халқимизнинг тинч-тотув ва хавфсиз бўлишига қаратилган.

Шундай экан, сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда жиноятчиликни олдини олиш бўйича йўл хариталар ишлаб чиқиб, йил якунига қадар туманимиз ҳудудида,

-жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, 

-жиноятчиликка қарши курашиш, 

-маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасидаги чораларни янада жадаллаштирамиз.

Бу ишларни амалга оширишда албатта кенг жамоатчилик ва Сиз азиз фуқароларимизга таянамиз.

 

         Эътиборларингиз учун раҳмат.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali Havolalar