Murojaat uchun telefon:
+998973127077 (Devonxona)
Rasmiy sahifasi » Касби тумани солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Жасур Чўлиевнинг мурожаати

Касби тумани солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Жасур Чўлиевнинг мурожаати

13 ноябрь 2023, Понедельник
28
0
Касби тумани солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Жасур Чўлиевнинг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва жиноятчиликни камайтириш бўйича маҳалла фаолларига
МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фаоллари!

Хабарингиз бор жорий йил 24 октябръ куни давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишида ҳар бир раҳбар, жумладан, сектор раҳбарлари олдига муҳим вазифаларни амалга ошириш топшириғи берилди. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мен Сизларга йил якунига қадар туманда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ахборот берсам;

Касби туманида, хусусан менга бириктирилган 4-сектор ҳудудида ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, жиноятчиликни камайтириш ва туман маҳаллий бюджетини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олганмиз.

I. Касби туманида кейинги 1 йилда:

- фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1396 тадан, 1677 тага етди.

Шу жумладан; 4-секторда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 396 тадан 486 тага етди. (+90 та, ўсиш-1.2  баробар)

- 2023 йилда туманда саноат корхоналари сони 243 тага етди. 

Шу жумладан 4-секторда 56 та саноат корхоналари мавжуд.

Хизмат ва савдо объектлари сони 1,2 баробарга, 691 тадан
853 тага ошди. 

Шу жумладан 4-секторда хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналари 186 тадан 214 тага кўпайди (ўсиш 1,2 баробар)

­4-сектор ҳудудида 9 та маҳаллада
8 779 та хонадон, 10 534 та оила мавжуд бўлиб, шундан
3.4 минг таси кам даромадли оилалар ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, секторда камбағаллик даражаси 11,2 фоизни ташкил этади.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, йил якунига қадар бу кўрсаткични ­­10.5 фоизга туширишни режа қилиб олганмиз. Бунинг учун, энг аввало аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлашимиз керак.  

4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли  44.2 минг нафарни, шундан меҳнат ресурслари 18,2 минг  нафарни, иқтисодий фаол аҳоли (меҳнатга лаёқатли) эса қарийиб 16,1 минг нафарни ташкил этади.

Улардан 14,5 минг нафари (90,1 фоиз) иш билан банд. Йил бошида ишсизлар сони 1,4 минг нафарни, ишсизлик даражаси
 
9,3 фоизни ташкил этган эди.

Давлат раҳбарининг яратиб берган имкониятлардан фойдаланиб, ўтган 10 ой якуни билан ишсизларнинг 800 нафаридан ошиғи доимий даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. 

Айниқса, бу ишларни ташкил этишда 9 та маҳалладаги “бешлик” нинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Эндиликда Маҳаллаларда 7 лик фаолият кўрсатди. 

Улар уйма-уй юриб, аҳолининг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, деҳқончилик қилиш, касб-ҳунарга ўқиш каби хоҳиш истакларини аниқлаб, шу асосида иш ташкил этишмоқда.

Шу жумладан, 4-сектор ҳудудида бугунги кунда ишсизлар сони 1 145 нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 9,3 фоиздан 7,8 фоизга туширилди.

          Бугунги кунда, биз қолган 1 445 нафар ишсизларнинг манзилли рўйхати, касби, мутахассислиги, ёши ва истаклари бўйича маълумотларни шакллантириб олдик.

Ҳурматли маҳалла фаоллари,

Уларни тўлиқ даромадли меҳнат билан таъминлаш учун имкониятларимиз етарли. Жумладан,

4-секторда маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш, шунингдек, мавжуд корхоналарда иш ўринларини кенгайтириш ҳисобига 184 нафар ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига 196 нафар аҳоли банд қилинади.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ҳисобига 54 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади;

Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилишга жалб қилиш учун субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилиб, шунингдек бошқа кўмаклар кўрсатилиб 280 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

 

ЖИНОЯТЧИЛИК

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 4-сектор ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 20 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврида нисбатан 68,9 % га камайган.­

Президентимизнинг Фарғона, Бухоро ва Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида “Жиноятчиликка қарши курашиш” масаласига алоҳида тўхталиб, инвестицион жозибадорликни таъминлаш мақсадида ҳудудларни жиноятдан ҳоли ҳудудга ­айлантириш борасида қатъий топшириқ бердилар.

Касби тумани 4-сектор ҳудудини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришимиз борасида  қатъий ишлар амалга оширилмоқда.

Жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ички ишлар ва прокуратура органларининг вазифаси, балки умуман жамоатчилик вазифасига айланиши лозим.

Ушбу услубий қўлланма маҳалла аҳолиси, айниқса уларнинг иш билан банд бўлмаган тоифаси ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришга кўмаклашиш мақсадида масъул давлат органлари, ташкилотлар, таълим муассалари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан профилактик ишларни ташкил этиш бўйича ҳаракатлар механизмини ўрганишга ёрдам беради.       

Юқоридагилага кўра, бугундан бошлаб Сиз билан биргаликда асосий эътибор жиноят оқибати билан курашга эмас, балки унинг содир этилишига шароит яратиб бераётган омилларни   бартараф   этишга    қаратмоғимиз лозим.

Жиноят содир бўлгани тўғрисидаги мурожаат ва хабарларни кутиб ўтирмасдан, жойларда халқ билан мунтазам мулоқот асосида унинг   олдини    олиш   кундалик   ишимизга    айланиши лозим.

 

2023 йил 3 чорак якуни бюджет тушумлари ижриси бўйича ҲИСОБОТИ

 

Деҳқонобод туман бўйича 2023 йил 3 чоракда бюджет даромадлари прогнози 17,9 млрд сўм белгиланган бўлиб, ижроси 18,0 млрд сўмга ёки 100.6 фоизга бажарилиши таъминланди.

Солиқ идораларини назорат функцияларини такомиллаштириш ҳамда назорат тадбирлари натижасида 2023 йил 3 чоракда 19 та субъектга текшируви ўтказилди, шундан 19 тасида сайёр солиқ текшируви ўтказиган бўлиб 50,0 млн сўм жарима қўлланилди ва бюджетга 50,0 млн сўми маблағ ундирилди.

Бундан ташқари йил давомида туманимизда фаолият юритаётган 286 нафар тадбиркорлик субъектининг 286 та муаммолари ўрганилиб, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 312 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарорига асосан   Касби туманида ўз-ўзини банд қилган фуқаролар 14009 тани ташкил қилади.

 

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

2023 йил бюджет 9 ойлик бюджет прогнози 54,5 млрд.сўм бегиланган бўлиб амалда 57,3 млрд.сўмга ёки 105,2 фоизга бажарилди, йиллик 71.7 млрд.сўм режа 79,9 фоизга бажарилиши таминланган бўлиб йиллик режани 77.8 млрд.сўмга ёки 6,1 млрд.сўмга ортиғи билан якунлашни режалаштирдик. 

 

Эътиборларингиз учун рахмат!

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali Havolalar