Murojaat uchun telefon:
+998973127077 (Devonxona)
Rasmiy sahifasi » Касби туман ҳокими Мейлиев Тўхтамурод Абдихаликовичнинг байрам табриги

Касби туман ҳокими Мейлиев Тўхтамурод Абдихаликовичнинг байрам табриги

18 ноябрь 2023, Суббота
47
0

Касби туман ҳокими Мейлиев Тўхтамурод Абдихаликовичнинг
 18 –
ноябрь Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати байрам

ТАБРИГИ

                                                                             

 Ассалому алайкум, азиз тумандошлар! 

 Ҳурматли меҳмонлар!

                                                                           

           Барчангизни ўлкамизда куз таровати кезиб юрган ушбу фарахбахш кунларда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан чин қалбимдан табриклашдан беҳад мамнунман.

         Айни дамларда Ватанимизнинг ҳар бир гўшасида бу байрам “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида кенг нишонланмоқда. Барчамизнинг қалбимизга фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этувчи  Давлат байроғи баланд кўтарилганда ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан шукроналик ҳисси юзага келади.

              Шу боис халқимизнинг онгу-шуурида ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, давлат рамзи - Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун республикамиз бўйлаб барча ҳудудларда кенг нишонланмоқда. 

 

            Давлатимиз раҳбарининг чет давлатларга ташрифлари давомида юртимиз байроғи юксакка кўтарилади. Хориж сафарларида, чет-эл давлатлари ҳудудида Ўзбекистон байроғини кўрганимизда, нуфузли халқаро спорт анжуманларида мамлакатимиз байроғи ҳилпираганида, Ватан ҳиссини чин қалбдан туйган ҳар бир инсон борки, юрт байроғини муқаддас билиб, унинг ҳурмат ва шарафини юракдан ҳис этади. Зеро, Миллий байроғимиз – мамлакатимиз суверинететининг олий рамзи бўлиб, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлади.

              Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда шу байроққа, унинг тимсолига, она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.

            Дунёда миллатлар кўп, халқлар ва давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон битта. Унинг байроғи ҳам ягонадир. Ана шу байроқ остида давлат раҳбаримиз раҳнамолигида “Биз бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз” шори остида эзгу мақсадлар сари олға бораверамиз. 

             Бошимиз узра юрт байроғининг мовий осмон остида ҳилпирираб туриши мамлакатимиз ҳар бир фуқароси қалбида ғурур ва ифтихор туйғусини жўш урдириб, бу диёрда тинчлик ва омонлик, бахту саодат барқарор бўлиши учун инсон ўзини аямасдан, фидоийлик билан фаолият олиб бориши кераклигини эслатиб туради. 

           Азизларим! Сизларни яна бир бора Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Оилавий бахт, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, мамлакатимиз тараққиёти ва равнақи йўлидаги фидокорона меҳнатларингизда улкан зафарлар тилайман. 

 

Барчангизга байрам муборак бўлсин!

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali Havolalar