МУРОЖААТИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2024-йил 14-март куни Сайҳунобод туманига ташрифи давомида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали “Сайҳунобод тажрибаси” асосида аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида бир қатор вазифалар белгиланган.
✅ Тумандаги 42 та маҳаллада 39 минг 885 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 213 минг аҳоли истиқомат қилади.
✅ Шундан, иқтисодий фаол аҳоли 78 минг 772 нафарни, ишсизлар 3 602 нафарни (меҳнат бозорига янги кириб келадиган 2 540 нафар фуқаролар), мигрантлар 11 минг 204 нафарни ташкил этади.
✅ Маҳаллаларни 18 таси саноат, 10 таси савдо ва хизмат кўрсатиш, 14 тасини қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.
🔰 I. Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси бўйича 2024 йил II-ярим йилликда амалга ошириладиган асосий вазифалар:
➡️1) туманда 3 535 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
✅ Хусусан, инвестиция лойиҳалари ҳисобига 661 нафар, хизмат кўрсатиш соҳасида 1 375 нафар, қишлоқ хўжалигида 1 367 нафар, қурилишда 132 нафар.
➡️ 2) жами 6 655 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинади.
🔰 Хусусан, 5 минг 971 нафар ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига, 263 нафар ЯТТ, 240 нафар юридик ва 181 нафар деҳқон хўжаликлари ҳисобига.
➡️ 3) ҳар бир маҳаллада камида 20 тадан (жами 840 та) микролойиҳалар амалга оширилиб, 1 680 нафардан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади.
➡️ 4) аҳоли ва тадбиркорларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14,8 млрд сўм, “Бизнесни ривожлантириш банки” (ПҚ-306-сонли қарор асосида) кредитлари 10,9 млрд сўм, “Бизнесга биринчи қадам” 3,3 млрд сўм кредитлар ажратилади.
➡️ 5) тижорат банклари томонидан ўз мижозлари билан 12 та учрашувлар ташкил этиб, 2 467 та қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилди.
➡️ 6) норасмий фаолият юритаётган тадбиркорларни расмийлаштириш ҳисобига 9 640 та ўзини ўзи банд қилган шахслар, 263 та ЯТТ ва 1 193 та деҳқон хўжаликлари рўйхатдан ўтказилади.
➡️ 7) тумандаги 1 та бўш турган объектлар ва 188 та (4,5 га) ноқишлоқ ер майдонларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.
➡️ 8) касбга тайёрлаш марказлари орқали 1 282 нафар ишсиз фуқаролар, шу жумладан 300 нафар мигрантлар даромадли соҳалар бўйича касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланади.
🔰 II. Касби туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича қуйидаги заҳира ва имкониятлар ишга солинади:
🔸 б) Туманнинг “Драйвер” йўналишларидан бўлган такрорий экин сифати сабзи экилади. Йилига 100 минг.тонна сабзи полиз маҳслоти етиштирилади. Аҳолини даромадини ошириш учун сабзини сақлаш бўйича 300-400 тонналик жами 5 минг.тонналик музлаткичли омборхоналарқурилмоқда.
🔰 III. Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси асосида юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида жорий йил якуни билан 3 535 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, 14 537 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинади, 15 та маҳалла “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантирилади, камбағаллик даражаси 14 фоиздан 9 фоизга, ишсизлик 8 фоиздан 7.1 фоизга камайтирилади.