Телефоны для связи:
(97) 312-70-77 (Devonxona)
(75) 642-23-00 (Qabulxona)
Kasbi tumani hokimligining rasmiy sahifasi » Касби туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларини жорий қилиш юзасидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Касби туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларини жорий қилиш юзасидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи

27 июль 2024, Суббота
1 368
0
  • Касби туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича  Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларини жорий қилиш юзасидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лазиз Эргашевнинг Касби туман халқига

 

МУРОЖААТИ

 

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2024-йил 14-март куни Сайҳунобод туманига ташрифи давомида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали “Сайҳунобод тажрибаси” асосида аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида бир қатор вазифалар белгиланган.

 

✅ Тумандаги 42 та маҳаллада 39 минг 885 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 213 минг аҳоли истиқомат қилади.

 

✅ Шундан, иқтисодий фаол аҳоли 78 минг 772 нафарни, ишсизлар 3 602 нафарни (меҳнат бозорига янги кириб келадиган 2 540 нафар фуқаролар), мигрантлар 11 минг 204 нафарни ташкил этади.

 

✅ Маҳаллаларни 18 таси саноат, 10 таси савдо ва хизмат кўрсатиш, 14 тасини қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

 

🔰 I. Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси бўйича 2024 йил II-ярим йилликда амалга ошириладиган асосий вазифалар:

 

➡️1) туманда 3 535 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

 

✅ Хусусан, инвестиция лойиҳалари ҳисобига  661  нафар, хизмат кўрсатиш соҳасида 1 375 нафар, қишлоқ хўжалигида 1 367 нафар, қурилишда 132  нафар.

 

➡️ 2) жами 6 655 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинади.

 

🔰 Хусусан, 5 минг 971 нафар ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига, 263  нафар ЯТТ, 240  нафар юридик ва 181 нафар деҳқон хўжаликлари ҳисобига.

 

➡️ 3) ҳар бир маҳаллада камида 20 тадан (жами 840 та) микролойиҳалар амалга оширилиб, 1 680 нафардан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади.

 

➡️ 4) аҳоли ва тадбиркорларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14,8 млрд сўм, “Бизнесни ривожлантириш банки” (ПҚ-306-сонли қарор асосида) кредитлари 10,9 млрд сўм, “Бизнесга биринчи қадам” 3,3 млрд сўм кредитлар ажратилади.

 

➡️ 5) тижорат банклари томонидан ўз мижозлари билан 12 та учрашувлар ташкил этиб, 2 467 та қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилди.

 

➡️ 6) норасмий фаолият юритаётган тадбиркорларни расмийлаштириш ҳисобига 9 640 та ўзини ўзи банд қилган шахслар, 263 та ЯТТ ва 1 193 та деҳқон хўжаликлари рўйхатдан ўтказилади.

 

➡️ 7) тумандаги 1 та бўш турган объектлар ва 188 та (4,5 га) ноқишлоқ ер майдонларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.

 

➡️ 8) касбга тайёрлаш марказлари орқали 1 282 нафар ишсиз фуқаролар, шу жумладан 300 нафар мигрантлар даромадли соҳалар бўйича касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланади.

 

🔰 II. Касби  туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича қуйидаги заҳира ва имкониятлар ишга солинади:

 

🔸 б) Туманнинг “Драйвер” йўналишларидан бўлган такрорий экин сифати сабзи экилади. Йилига 100 минг.тонна сабзи полиз маҳслоти етиштирилади. Аҳолини даромадини ошириш учун сабзини сақлаш бўйича 300-400 тонналик жами 5 минг.тонналик музлаткичли омборхоналарқурилмоқда.

 

🔰 III.  Сайхунобод ва Уйчи тажрибаси асосида юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида жорий йил якуни билан 3 535 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, 14 537 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинади, 15 та маҳалла “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантирилади, камбағаллик даражаси 14 фоиздан 9 фоизга, ишсизлик  8 фоиздан 7.1 фоизга камайтирилади.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры