Murojaat uchun telefon:
+998973127077 (Devonxona)
Rasmiy sahifasi » Mahalliy » Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиевнинг туман аҳолисига мурожаати

Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиевнинг туман аҳолисига мурожаати

13 ноябрь 2023, Понедельник
59
0
Касби тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Мейлиев Тўхтамурод Абдихаликовичнинг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва жиноятчиликни камайтириш бўйича маҳалла фаолларига
МУРОЖААТИ 

Ассалому алайкум,

Ҳурматли маҳалла масъуллари ва йиғилиш иштирокчилари!


Хабарингиз бор, яқинда ҳурматли Президентимиз Қашқадарё вилоятига ташриф буюрдилар. 

Ташриф давомида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг вилоятимиздаги натижадорлиги билан яқиндан танишиб,
 Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказдилар.

Ушбу йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, биз, сектор раҳбарлари ҳам ўз олдимизга келгусида турган вазифаларни яна бир бор белгилаб, аниқлик киритиб олдик. 

Бугун мен сизларга ушбу вазифа ҳамда режаларимиз тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчиман. 

Сабаби, олдимизга қўйган марраларни забт этишда сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз, бир ёқадан бош чиқариб, барчамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Бугунги кунда туманимизда 42 та маҳаллада 39,8 минг та хонадон, 49,6 минг та оила, 211,7 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.

Жами меҳнат ресурси 111,5 минг. нафарни ташкил қилади. Йил бошида ишсизлар сони 7,8 минг нафарни, ишсизлик даражаси эса 9,6 фоизни, хорижга ишлашга кетганлар 10,1 минг нафарни ташкил қилган.

Муҳтарам Президентимиз томонларидан яратиб берилган имконият ва дастаклардан фойдаланиб, ўтган 9 ой давомида ишсизларнинг 7,7 мингдан ошиғи доимий даромадли иш билан таъминланди
 
(1,6 минг нафар мигрантлар қайтарилиб, 832 нафарини бандлиги таъминланди).

Маълумот учун610 нафар ишсизлар инвестиция дастурлари доирасида доимий ишга жойлаштирилди.

тадбиркорлик ташаббуси мавжуд 2,1 мингдан ортиқ ишсиз аҳолига қарийб 47,2 млрд сўм кредитлар ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди;

деҳқончилик қилиш учун 5,5 минг нафар аҳолига 1,8 минг гектар экин ер майдонлари ижара асосида ажратиб берилди;

тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш мақсадида 325 нафар камбағал оилаларнинг аъзоларига қарийб 1,5 млрд сўм субсидия ажратилиб, меҳнат қуроллари, асбоб-ускуналар олиб берилди ҳамда иссиқхоналар қуриб берилди;

20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис дастури” доирасида 1 та лойиҳага 500 нафар аҳоли ишга жойлаштирилди.

Бугунги кунда туманимизда ишсизлар сони 5,8 минг нафарни ташкил этиб, ишсизлик даражаси 7,1 фоизга туширилди.

Қолган 5,8 минг нафар ишсизларнинг манзилли рўйхати, касби, мутахассислиги, ёши ва истаклари бўйича маълумотларни шакллантириб олдик.

Хусусан, жорий ўқув йилини 2,2 минг нафарга яқин битирувчилар тамомлади.

Улардан 814 нафари таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинди, қолган 1,3 минг нафари меҳнат бозорига кириб келди.

Ҳисоб китобларимга кўра йил якунига қадар яна 5,8 минг ишсизларни бандлигини таъминлаш имкониятларимиз мавжуд бўлиб, натижада ишсизлик даражасини 4,9 фоизга туширишни режа қилиб олганмиз.

Жумладан: “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис дастури”доирасида 27 та тадбиркорларнинг лойиҳаларига 1,5 минг нафар;

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 23,6 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига йил якунигача яна 1,1 минг нафар;

Қишлоқ хўжалигида 18 та лойиҳани ишга тушириш орқали 87 нафар;

Маҳаллаларда қиймати 21,9 млрд сўм бўлган 94 та кичик и/ч ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 384 нафар;

Маҳаллаларда ўтказилган хатлов натижасида 2,6 минг нафар норасмий ишлаётган фуқароларимиз бор, уларга ҳоким ёрдамчилари ва махаллага бириктирилган солиқ ходимлари томонидан тушунтириш олиб бориш эвазига расмий рўйхатдан ўтиши таъминланади.

Ҳурматли маҳалла фаоллари!

Ўзингизга маълум бу йил Касби тумани ташкил қилинганига (1970 йил 16 октябрь) 53 йил бўлди. Туманда аввал битта пахта тозалаш заводи фаолият юритган бўлиб, туманда саноатни ўзи йўқ эди.

Давлатимиз раҳбари томонларидан, қишлоқ хўжалиги соҳасига кластер тизимини жорий этиш ташаббуслари натижасида, ўнлаб корхоналар очилмоқда.

Мисол учун, “NAQSHAB TEX GROUP” МЧЖ томонидан қиймати 3,0 млн.долларлик тикувчилик фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди, натижада 500 та янги иш ўринлари ҳамда йиллик 30 млрд.сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

Яна бир мисол, 2017 йилда туманда катта-кичик 83 та саноат корхоналари фаолият кўрсатган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 263 тага етди ёки охирги беш йилда 3,2 баробарга кўпайди.

Хизмат ва савдо объектлари сони 3,4 баробарга, 174 тадан
660 тага ошди.

Янги ташкил этилган саноат корхоналари ҳисобига жорий йилнинг тўққиз ойлигида 990,2 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 104,2 фоизга ўсди (йил якунигача ушбу кўрсаткич 2 052,0 млрд сўмга ёки ўтган йилга нисбатан ўсиш 124 фоизга етказилади).

Бундан ташқари, йил якунига қадар қиймати 8,1 млн долларлик 20 та лойиҳа фойдаланишга топширилади ҳамда 164 та янги иш ўрни яратилади.

Туманда 2017 йилда бир доллар ҳам экспорт қилинмаган. Мана ўтган йилни ўзида 40,3 млн. долларлик экспорт амалга оширилди. 2023 йил якунида бу кўрсаткич 100 млн. долларга етади.

Муҳтарам Президентимиз топшириғларига асосан, ҳар бир туманда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш вазифаси белгилаб берилди.

Туманимизнинг имконият ва захираларини таҳлил қилиб, белгилаб олинган режамизни қайта кўриб чиқдик ва умумий қиймати 62,1 млн долларлик 7 та лойиҳаларни шакллантирдик.

Шундан, жорий йил якунига қадар 5 та лойиҳада 43,2 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилади.

Маълумот учун“KASBI YARNTEX” МЧЖ томонидан “Ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 15,0 млн долларлик;

"RIMPEX POLIMER" МЧЖ томонидан “Пахта ва сунъий толадан аралаш ип ишлаб чиқариш ҳамда текстиль чиқиндиларини қайта ишлаш ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 15,0 млн долларлик;

"Indorama Agro" ХК Пахта-тўқимачилик кластерида ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 25,0 млн долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилади.

Жорий йил январь – сентябрь ойларида 32,7 млн.долл (127%) хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди.

Азиз тумандошлар!

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, 58,1 километр янги электр тармоғи тортилди, 165,3 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди, 20 дона янги трансформатор ўрнатилди, 60 дона трансформатор мукаммал таъмирланди (2 дона трансформатор заҳираси яратилди).

Шунингдек, ҳисоб-китобимизга кўра жами 1,9 минг тонна (шундан, 1 000 тонна картошка, 184 тонна пиёз, 538 тонна сабзи, 224 тонна гуруч) асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 2,5 минг тонна кўмир ва 3,3 минг тонна суюлтирилган газ захираси яратилади.

Ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ҳонадонларига жами 2,7 мВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши таъминланади. (ойликда 1,2 мВт 45 фоиз панеллар ўрнатилди).

Маълумот учун: Электрга бўлган йиллик талаб 481,6 млн. кВт.соат, Етказиб бериш режаси 466,1 млн. кВт.соат, Дефицит 15,5 млн. кВт.соат.

121 та ижтимоий соҳа объектлари, 62 та мактаб, 31 та МТМ,
17 та тиббиёт муассасалари ва 11 та бошқа ижтимоий соҳа объектларига 2 927 тн кўмир етказиб берилди.

Муҳтарам Президентимиз томонларидан 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарор билан тумандаги барча сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш белгилаб берилган. (лойиҳани амалга ошириш даври 2024 йил 1 март).

Туманимизда 50,3 минг гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд.

Тумандаги суғориш тармоқларининг умумий узунлиги 2 292 кмни ташкил этиб, шундан 1 386 км қисми тупроқ ўзанли бўлганлиги сабабли етказилган йиллик ўртача 451,2 млн куб метр сув ресурсларининг 142,1 млн куб метри ёки 31,5 фоизи суғориш тармоқларида йўқотилади.

Касби туманига сув ресурслари 7 та кўтарма насос станциялари орқали етказилади ва 1 куб метр сувнинг харажати 470 сўмни ташкил этиб, Республика кўрсаткичидан (194 сўм) 2,5 баробар кўп. 

Солиқ қўмитаси ходимлари томонидан тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Касби туманидаги сув олиш ва сув бериш нуқталарини рақамлаштириш бўйича олиб борилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 297 млрд сўм, маблағ талаб этилади.

Маълумот учун297 км каналларни (туманлараро 39 км ва хўжаликлараро 258 км) реконструкция қилиш учун 155 млрд сўм;

1 345 та сув ўлчаш ускуналарини (каналларда 151 та ва истеъмолчиларда 1 194 та) ўрнатиш учун 142 млрд сўм маблағ талаб этилади.

Шунингдек, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 63 млн куб метр сув ресурслари иқтисод қилиниб, сув етказиб бериш харажатлари 26,6 млрд сўмга камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

Туманимиз фидоийлари!

Сўнгги 5 йилда туманда 11 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган.

Жорий йилда 2 190 га майдонларда сув тежовчи технологиялар жорий этилди, шундан 378 га томчилатиб, 580 га эгилувчан қувур, 120 га Плёнка тўшаб суғориш, 1,1 минг га лазерли текисланди, натижада 11 млн м3 сув иқтисод қилинди.

2024 йилда қарийб 7 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияларни жорий қилишни, 1,5 минг гектар майдонда лазерли текислаш ишлари амалга оширишни режалаштирганмиз.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Муҳтарам  Президентимиз   томонидан  илгари сурилаётган  ташаббуснинг мазмун  моҳиятини,   азалий миллий   қадриятларимизни   ўғил-қизларимизга тушунтиришимиз,   Ватанимизни  боғ-у  бўстонга   айлантириш ишига ўз ҳиссасини қўшишга чорлашимиз лозим.  

Туманимизда жорий йилнинг куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 502 минг дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳар бир хонадонларга 20 донадан дарахт экишга, маҳаллаларимиз барча кўчаларига ва ҳар бир корхона ва ташкилотлар “Корхона  ва ташкилотлар боғлари” ташкил этишга чақираман. 

Дарахт  экиш   ва  уни  парваришлашни   мажбурият  эмас, қадрият сифатида қабул қилайлик! Олдимизда турган юксак марра ва мақсадларни амалга ошириш  учун   айни  кунлардан  ҳаракатни   бошламоқ,  куз ойларида  сидқидилдан   меҳнат  қилиб,  дарахт   кўчатларини экиш билан бирга ундириб олиш инсоний вазифамиз бўлсин!

Экологик  вазиятдан   келиб  чиқиб,  дарахт   экиш  давлат сиёсати даражасига кўтарилиши бежизга эмас. 

Ҳар  биримиз   шу  жараённинг  фаол   иштирокчисига айланайлик. Зеро, дарахт экиш кўпнинг иши, ҳар бир киши ўз уйида,  кўчасида,  иш  жойида  бир   тупдан  кўчат  қадаса ҳам   юртимиз янада обод бўлиб бораверади.

Улкан  Ватан   боғини  кўркам  ва   файзли  бўлишига муносиб ҳисса қўшинг. Кўчат экиб, боғ яратинг. Бу ўғил-қизларимиз учун ибрат, она  табиатни   асраб  авайлаш  йўлида   эзгу  ҳаракат  ҳамда сиздан қоладиган бой меросдир. 

Ҳар  биримиз   келажак  авлод  олдидаги   бурчимизни чуқур  ҳис  қилган ҳолда, “Яшил  макон” лойиҳасини умумхалқ миллий ҳаракатига айлантирайлик!

Эътиборларингиз учун раҳмат!


     
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali Havolalar